«BioNTech» вакцинасини ишлаб чиқарувчиси Германиянинг Марбург шаҳридаги янги заводда (Франкфуртдан 75 км узоқликда) янги заводда американинг «Pfizer» компанияси билан ҳамкорликда COVID-19га қарши вакцинасини ишлаб чиқаришни бошлади. Ушбу муассаса Европа Иттифоқига вакциналар етказиб беришни сезиларли даражада оширади.
«Биз Марбургдаги заводда ишлаб чиқариш жараёнини биринчи босқичдан бошладик: фаол фармацевтик таркибий қисм бўлган мРНК зарраларини ишлаб чиқариш», - дейилади «BioNTech» баёнотида.
Муаллиф: Гулзат Ақжолова