Германияда 11 евролик ноёб танга пайдо бўлади. Германиянинг ўнта шаҳрида бўлиб ўтадиган футбол бўйича бўлажак Европа чемпионати нафақат мухлислар, балки коллекционерларни ҳам хурсанд қилади, деб ёзади Каzinform агентлиги DW нашрига таяниб.
Бу йил футбол бўйича Европа чемпионати Германияда 14 июндан 14 июлгача бўлиб ўтади.
Шу муносабат билан Германия ҳукумати тарихда биринчи марта Германия футбол ассоциацияси билан биргаликда эсдалик кумуш танга чиқармоқда. Бир томонда немис бургути, иккинчи томонда турнир финали бўлиб ўтадиган Берлиндаги Олимпия стадионининг томи жойлашган.
Танганинг оғирлиги 14 грамм, диаметри эса 30 миллиметрга тенг. Номинал қиймати – 11 евро – футбол жамоасидаги ўйинчилар сонига тенг.
У 111 111 дона тиражга эга бўлиб, 8 майдан сотувга чиқарилади. Аммо ҳозироқ олдиндан буюртма бериш мумкин.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы