Германияда бир кун ичида иккинчи марта ҳарорат рекорди қайд этилди

ASTANA. Kazinform - Кеча Саксония-Анхальтда қайд этилган рекорд даражадаги +41,5°C ҳарорат бир кунга ҳам етмай янгиланди. Бугун термометр +41,7°C ни кўрсатди. Мамлакатдаги энг иссиқ нуқта Польша билан чегарадош Бранденбургдаги Низемюнде бўлди, деб хабар беради Bild.

Фото: Euronews видеосынан кадр

Шунингдек, Мекленбург–Олдинги Помераниядаги Болтиқ денгизи соҳилида ҳам минтақа учун дастлабки ҳарорат рекорди қайд этилди. Анклам шаҳрида ҳаво ҳарорати 39,6°C га етди. Пляжлар дам олувчилар билан тўлиб кетган.

Германия Қутқарувчилар уюшмаси ҳаво ҳарорати билан Болтиқ денгизи суви ҳарорати ўртасидаги катта фарқ хавф туғдириши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу қон айланиши билан боғлиқ муаммоларга олиб келиши мумкин.

Қўшни Чехия ҳам бугун миллий ҳарорат рекордини янгилади. Праганинг шимолида жойлашган Доксани шаҳрида 41,1°C қайд этилди. Шу тариқа мамлакат расмий метеорология тармоғи тарихида илк бор 41°C дан юқори ҳарорат рўйхатга олинди.

Аввалроқ Германиянинг қатор федерал ерларида ҳаво ҳарорати тарихий энг юқори даражага етиб, янги рекордлар қайд этилгани ҳақида хабар берилган эди.

Шунингдек, Францияда жазирама иссиқ сабаб атом реакторлари вақтинча тўхтатилгани ҳақида ёзгандик.