Якшанба куни Германия жануби-ғарбидаги Мангейм шаҳрида ҳайдовчи тўртта велосипедчини уриб кетди. Уч киши оғир тан жароҳати олиб, шифохонага етказилган, бир нафар 71 ёшли аёл вафот этган.
Гумонланувчи жиддий шикастланган машинасини қолдириб, Рейн дарёсига сакраб қочишга уринган.
37 ёшли эркакни қидириш ва ҳибсга олиш учун ҳуқуқ-тартибот идоралари полиция вертолёти ва дарё полициясини жалб қилди.
Полиция маълумотларига кўра, ҳодиса содир бўлишидан бир оз олдин қўлга олинган эркак гўёки Мангеймдан 16 километр ғарбда, Рейнланд-Пфальцнинг Эллерштадт шаҳрида отасини ўлдирган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Муаллиф: Рустем Қожибаев