Нашрнинг ёзишича, дорихона ходимлари "сурункали маблағ етишмаслиги"га қарши норозилик билдирмоқдалар. Улар Берлин, Ганновер, Дюссельдорф ва Мюнхенда юриш қилишади.
“Германиядаги дорихоналардаги вазият, дори-дармонлар билан таъминлаш ва аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш узоқ вақтдан бери оғир бўлиб келган”, — деди Германия дорихоналари Федерал ассоциацияси (ABDA) раҳбари Томас Прайс.
Унинг сўзларига кўра, дорихона ходимларининг маошлари охирги марта 13 йил олдин ошган ва бу вақт ичида қўшимча харажатлар 65 фоиздан кўпроққа ошган.
Шунингдек, Прайснинг сўзларига кўра, 2013 йилдан бери Германиядаги дорихоналар умумий сонининг тахминан 20 фоизи ёпилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ой Германияда ишсизлар сони 3 миллиондан ошганини хабар қилган эдик.