Германия соғлиқни сақлаш вазири Карл Лаутербах жума куни мамлакатда кузда коронавирус ҳолатлари барқарор ўсиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди ва кекса одамларни CОVID-19 нинг янги вариантларидан ҳимояланиш учун иккинчи вакцина олишга чақирди.
Немис расмийлари сўнгги 24 соат ичида 96,367 та янги коронавирус ҳолатини қайд этди, бу бир ҳафта аввалгидан икки баравар кўп.
Карл Лаутербахнинг сўзларига кўра, Франция, Дания ва Нидерландияда ҳам аҳоли ўртасида коронавирус билан касалланиш кўпаймоқда.
Фото: Depositphotos / ZORAN ORCIK
Муаллиф: Рустем Қожибаев