Германия ҳарбий-денгиз кучларининг ҳарбий кемасини илк бор аёл бошқарди

ASTANA. Kazinform — Уте Никлас Германия флоти тарихида илк бор фрегатни бошқарган аёл бўлди, деб хабар беради BILD.

Фото: BILD

У «Райнланд-Пфальц» кемасини капитан Бенедикт Айххорндан қабул қилиб олди. Энди Никлас зиммасига фрегат ва унинг 126 нафар ҳарбий хизматчидан иборат экипажини кема таъмирлаш заводидаги таъмир ишларидан сўнг тўлиқ жанговар тайёр ҳолатга келтириш вазифаси юклатилди.

Нашрнинг ёзишича, Никлас учун «Райнланд-Пфальц» кемасида хизмат қилиш биринчи марта эмас. Бунга қадар у мазкур кемада биринчи офицер бўлиб хизмат қилган. Сўнгги вақтларда эса Берлин яқинидаги Швиловзе шаҳрида Бундесвернинг хориждаги операциялар қўмондонлигида тезкор штаб офицери лавозимида ишлаган.

«Германияда аёлларга барча ҳарбий мутахассисликларда хизмат қилиш имконияти фақат 2001 йилдагина берилган. Ҳозир Бундесверда 25 мингдан ортиқ аёл ҳарбий хизматчи бор. Бу ҳарбий хизматчилар умумий сонининг 13 фоизидан бироз кўпроғини ташкил этади», — деб ёзади нашр.