Германия Федерал канцлери Олаф Шольц Қозоғистонга ташриф буюради

Фото: Фото: facebook.com/olafscholz

ASTANА. Кazinform - Германия Федерал канцлери Олаф Шольц Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 2024 йил 16-17 сентябрь кунлари расмий ташриф билан Қозоғистонда бўлади.

Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф доирасида Астана шаҳрида олий даражадаги музокаралар, шунингдек, “Марказий Осиё+Германия” форматидаги иккинчи учрашув бўлиб ўтади.

Бундан аввал Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Бразилия Президентини Мустақиллик куни билан табриклади.