«Головкин барча камарларини бўшатиб қўйди, унинг келажакдаги режалари қандай эканлиги ҳозирча номаълум. У катта жанг ўтказмоқчи бўлган Деметриус Андраде билан учрашиши мумкин ёки Хайме Мунгиа билан жанг қилиши мумкин... Жермалл Чарло ҳам бор, у сентябрда «Канело» билан учрашадими — номаълум», - дея такидлади канал муаллифи.
Эслатиб ўтамиз, Жермалл Чарло (32-0, 22 КО) WBC йўналиши бўйича ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони ҳисобланади.
Хайме Мунгиа (42-0, 33 КО) суперўрта вазнда WBC Silver чемпиони.
Деметриус Андрадега (32-0, 19 КО) келсак, у ҳозирча ҳеч қандай камарга эга эмас.