Ушбу ғалаба эвазига Геннадий Головкин WBА Super, IBF ва IBО йўналишлари чемпионига айланди. Профессионал бокс оқшоми «Qazaqstan» ва «Qazsport» телеканаллари орқали жонли эфирда намойиш этилди. Онлайн фойдаланувчилар учун у qazaqstantv ва qazsporttv.kz сайти ҳамда «Qazaqstan.tv» мобил иловаси орқали ҳам трансляция қилинди.
Аввалроқ Тotal Sport нашри Геннадий Головкинга бугунги жанг учун 5 миллион доллар кафолатланган бадал пули ҳамда PPVнинг 70 фоиз улушини олиши ҳақида хабар берганди. Бу тахминан 12-15 миллион доллар дегани.
Эслатиб ўтамиз, кеча GGG 40 ёшга тўлди. Шу муносабат билан Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Геннадий Головкинни туғилган куни билан табриклади.