ASTANA. Kazinform - Ўрта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, 41 ёшли қозоғистонлик боксчи Геннадий Головкин (42-2-1, 37 КО) 34 ёшли британиялик Жон Райдер (32-6, 18 КО) билан жанг ҳақида музокара бошлади, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.
Бу ҳақда Райдер билан суҳбатлашган GiveMeSport журналисти Чарли Симс маълум қилди. Қайд этилишича, Головкин Қозоғистонда жанг ўтказишни таклиф қилган.
«Бугун мен Жон Райдер билан яхши суҳбатлашдим. Қозоғистонда жанг ўтказишни таклиф қилган жаноб Головкин билан музокаралар бошланди», - деди Симс.
Эслатиб ўтамиз, Райдер ва Головкин ўзларининг сўнгги жангларида мексикалик Сауль «Канело» Альваресга (58-2-2, 39 КО) якдил қарор билан мағлуб бўлди.
Аввалроқ Головкинга америкалик нокаутер Эдгар Берланга (21-0, 16 КО) билан жанг учун 15 миллион доллар тўлашга тайёрлиги хабар қилинганди.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.