Каналнинг Тwitterдаги саҳифасида эълон қилинган овоз бериш бўйича ўрта вазн тоифасидаги жаҳон чемпионлари рўйхатида Геннадий Головкиндан ташқари Жермалл Чарло (32-0, 22 КО), Деметриус Андраде (31-0, 19 КО), Риота Мурата (16- 2, 13 КО), шунингдек, кичик Крис Юбэнк (31-2, 23 КО) ва Хайме Мунгия (38-0, 30 КО) мавжуд.
Кўпчилик мухлислар изоҳларда Головкинни қўллаб-қувватламоқда.
Бироқ 39 ёшли қозоғистонлик боксчи ўтган йили бирорта ҳам жанг ўтказмаган.
Геннадий Головкин охирги марта 2020 йилнинг декабрида рингга чиққан эди.
У еттинчи раундда польшалик боксчи Камил Шереметани (21-2-1, 5 КО) мағлуб этди ва яққол устунлик билан ғалаба қозонди.