Instagramдаги навбатдаги постда Головкин ўз жамоаси - мураббий Кристофер Камачо, акаси Максим ва супероғир вазнли Aли Aҳмедов ўртасида турибди. Бу расмлар остида «Лагерга қайтиш қандай ажойиб. Барчасини соғ-омон кўрганимдан хурсандман»6 – деган ёзув бор.
GGGнинг навбатдаги жанги декабр ойининг охирида Японияда ўтказилиши кутилмоқда. Унинг рақиби япониялик WBA Супер версияси бўйича ўрта вазн тоифасида Жаҳон чемпиони Риота Мурата бўлади. Бу Головкиннинг 2020 йил декабридан буён биринчи жанги бўлади.