«Агар GGG ўрта вазнда қолишга қарор қилса ёки «Канело»га ютқазса, Альваресга қарши жангидан сўнг 120 кун ичида Эрисланди Ларага қарши суперўрта вазн тоифасидаги чемпионлик унвонини ҳимоя қилиши керак бўлади», - дейди Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA).
17 сентябр куни Геннадий Головкин суперўрта вазн тоифасида учинчи бор «Канело»га қарши жанг ўтказади. Ғолиб тўртта камар эгаси бўлади.
39 ёшли Ларага келсак, у 2021 йилнинг май ойида чемпионлик жангда Томас ЛаМаннани 90 сонияда нокаутга учратган, кейин эса шу баҳор охирида уни ҳимоя қилиб, Гэри О’Салливани 8 раундда мағлуб этганди.