Ғазо секторидаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 305 кундан бери эксклавга ҳужумлар тўхтамаяпти.
Охирги 24 соат ичида Исроил учта оммавий “қирғин” амалга оширди, 30 нафар фаластинлик вафот этди ва 66 киши яраланди, дейилади ҳисоботда.
2023 йил 7 октябрдан бери Исроил ҳужумларида жароҳатланганлар сони 91 535 нафарга етди.
Ҳалок бўлганларнинг жасадлари ҳамон вайрон бўлган бинолар остида ва йўл четларида ётибди. Вазирликнинг қўшимча қилишича, тез ёрдам машиналари ва фуқаролик мудофааси гуруҳлари Исроил кучларининг тўсиқлари туфайли уларга етиб бора олмаяпти.