ASTANA. Kazinform – 2023 йил 7 октябрдан буён Исроилнинг Ғазо секторида давом этаётган ҳужуми натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 36 минг 654 нафарга етди, 83 минг 309 нафари яраланди.
Бу ҳақда Ғазо секторидаги Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида айтилди, деб ёзади Anadolu.
Вазирлик маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида анклавнинг яна 68 нафар фуқароси ҳалок бўлган, 235 нафари яраланган.
Хабарда қайд этилишича, ҳалок бўлганларнинг жасадлари ҳамон вайрон бўлган бинолар остида ва йўл четларида қолмоқда. Тез ёрдам ва фуқаро мудофаа гуруҳлари Исроил кучларининг тўсиқлари туфайли уларга етиб бора олмаяпти.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы