ASTANA. Kazinform – 7 октябрдан бери Исроилнинг давом этаётган ҳужуми натижасида Ғазо секторида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 35 272 нафарга етди, 79 205 киши жароҳат олди.
Бу ҳақда Ғазо сектори бўйича Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида айтилди, деб ёзади Anadolu.
Агентлик маълумотларига кўра, сўнгги суткада анклавнинг яна 39 нафар фуқароси ҳалок бўлган, 64 нафари жароҳатланган.
Хабарда қайд этилишича, ҳалок бўлганларнинг жасадлари ҳамон вайрон бўлган бинолар остида ва йўл четларида ётибди. Тез ёрдам машиналари ва фуқаролик мудофаа гуруҳлари Исроил кучларининг тўсиқлари туфайли уларга етиб бора олмаяпти.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы