ASTANA. Kazinform – Охирги 24 соат ичида Исроил ҳужумлари оқибатида 88 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, яна 135 нафари яраланди. Бу ҳақда Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди, деб хабар беради Anadolu.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ғазо сектори вакили Ашраф ал-Қудра, 2023 йил 7 октябрдан буён қамал остидаги Ғазо секторида Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлган фаластинликлар сонининг 31 минг 272 нафарга етганини билдирди.
“Биргина сўнгги 24 соат ичида Исроил ҳужумлари оқибатида 88 фаластинлик ҳалок бўлди, яна 135 нафари яраланди”, – деди ал-Қудра.
7 октябрдан бери Исроил ҳужумларида жами яраланганлар сони 73 024 нафарга етди, Исроил ҳужумларида ҳалок бўлган фаластинликларнинг 72 фоизи аёллар ва болалардир, деди Фаластин расмийси.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы