ASTANA. Kazinform – Охирги суткада 55 нафар фаластинлик қамалдаги Ғазо секторида Исроил армиясининг ҳужумлари қурбони бўлди. Бу ҳақда Исроил томонидан 370 кун давомида анклавда амалга оширилган геноцид ҳақида маълумот берувчи Ғазо секторидаги Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида айтилди, деб ёзади Anadolu.
Сўнгги 24 соат ичида Исроил армияси Ғазо секторининг турли ҳудудларида “бешта қирғин” уюштирди, натижада 55 нафар фаластинлик ҳалок бўлди. Бундан ташқари, Фаластин анклавининг 166 нафар аҳолиси жароҳатланган, дейилади хабарда.
2023 йил 7 октябрдан буён Исроилнинг Ғазо секторидаги геноциди натижасида ҳалок бўлганларнинг умумий сони 42 065 нафарга, жароҳатланганлар сони эса 97 886 нафарга етди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Ҳалок бўлганларнинг жасадлари ҳамон вайрон бўлган бинолар остида ва йўл четларида ётибди. Тез ёрдам бригадалари ва фуқаро мудофааси кучлари вакиллари Исроил ҳаракатларидан юзага келган тўсиқлар туфайли уларга етиб бора олмаяпти, дея қўшимча қилди вазирлик.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы