Агентлик матбуот баёнотида айтилишича, сўнгги 24 соат ичида 43 фаластинлик ҳалок бўлган, яна 64 киши яраланган. Исроил ва ХАМАС ўртасидаги можаро бошланганидан бери ўлганларнинг умумий сони 34 305 нафарга, ярадорлар сони эса 77 293 нафарга етди.
Вазирлик вайроналар остида кўплаб қурбонлар қолаётганини қайд этди. Инфратузилманинг вайрон бўлиши қутқарув ишларига тўсқинлик қилмоқда.
Ўтган йилнинг октябрь ойида гуруҳнинг мамлакат жанубий ҳудудларига уюштирган кутилмаган ҳужумига жавобан Исроил Ғазо секторида ХАМАСга қарши кенг кўламли ҳужум уюштирган ва бу ҳужум давомида 1200 га яқин одам ҳалок бўлган, 200 дан ортиқ киши гаровга олинган эди.