Ғазода ҳалок бўлган фаластинликлар сони 32 минг 333 нафарга етди

ASTANA. Kazinform – ХАМАС назоратидаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги душанба куни Ғазо секторида Исроилнинг узлуксиз ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 32 333 нафарга етганини маълум қилди. Ярадорлар сони 74 694 нафардан ошди.

Фото: Аljazeera

Баёнотда, Исроил ва ХАМАС ўртасида 2023 йил 7 октябрда тўқнашув бошланганидан буён сўнгги 24 соат ичида Исроил армияси томонидан 107 фаластинлик ҳалок бўлгани, 176 нафари яралангани қайд этилди. Ҳалок бўлган исроилликлар сони эса – 1200, гаровдагилар эса 200 нафарни ташкил этган.