ASTANA. Kazinform – 2023 йил 7 октябрдан бери Исроилнинг Ғазо секторида давом этаётган ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 33 482 нафарга етди, дейилади Фаластиннинг Ғазо секторидаги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг баёнотида. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар берди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, биргина сўнгги 24 соат ичида Исроил ҳужумлари натижасида 122 фаластинлик ҳалок бўлган, яна 56 нафари яраланган.
Хабарда, Исроилнинг 7 октябрдан бери уюштирган ҳужумларида қурбон бўлганларнинг умумий сонининг 33 минг 482 нафарга, ярадорлар сонининг эса 76 минг 49 нафарга етгани билдирилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшимча қилишича, ҳалок бўлганларнинг жасадлари вайрон бўлган бинолар ва йўл четларида ҳамон ётибди. Тез ёрдам машиналари ва фуқаролик мудофааси гуруҳлари Исроил кучларининг тўсиқлари туфайли уларга етиб бора олмаяпти.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы