Ғазо секторидан қозоғистонликлар ва уларнинг оила аъзолари Алматига учиб келишди

Фото: Фото: t.me/pressmfakz

Қасим-Жомарт Тоқаевнинг топшириғига кўра, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ғазо секторидан Қозоғистон фуқароларини эвакуация қилди, деб хабар беради Кazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлигига таяниб.

Бугун 99 нафар йўловчи – Қозоғистон фуқаролари ва уларнинг оила аъзолари махсус эвакуация самолёти билан Алматига эсон-омон учиб келишди.

Фото: t.me/pressmfakz

Аэропортда барча мажбурий тартиб-қоидалардан ўтгандан сўнг, эвакуация қилинган фуқаролар вақтинчалик уй-жой билан таъминланиб, уларга зарур ҳуқуқий, тиббий ва бошқа ёрдам кўрсатилмоқда.

Фото: t.me/pressmfakz

Муваффақиятли эвакуация Қозоғистоннинг Исроил, Иордания ва Мисрдаги элчихоналари ушбу давлатларнинг ваколатли органлари ва халқаро ташкилотлар билан келишилган ишининг натижасидир.

Фото: t.me/pressmfakz

Яқин Шарқ минтақаси ташқи сиёсат идоралари раҳбарияти билан олиб борилган музокаралар натижасида Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларнинг Ғазо секторидан хавфсиз ва тўсиқсиз чиқиб кетиши бўйича келишувга эришди.

Фото: t.me/pressmfakz

Қозоғистон дипломатлари можаро ҳудудида қолиб кетган Қозоғистон фуқароларига ёрдам кўрсатиш ва эвакуация тадбирларини ташкил этиш устида ишлашда давом этади.