Бошқарма директори Исмоил Тавабтага кўра, ҳалок бўлганлар орасида 6 минг бола ва 4 минг аёл бор.
Шунингдек, у 35 мингдан ортиқ одам жароҳатланганини қўшимча қилди.
Жароҳатланганлар орасида 205 нафар тиббиёт ходими, 22 нафар фуқаро муҳофазаси кучлари ходимлари ва 64 нафар журналист бор.
“Бедарак йўқолганлар рўйхатида 7 минг киши бор, уларнинг 4 минг 700 дан ортиғи болалар ва аёллардир”, – дейди И.Тавабта.
Чоршанба куни Исроил ва ХАМАС тўрт кунлик ўт очишни тўхтатишга рози бўлгач, И.Тавабта Ғазога, айниқса, у ердаги касалхоналар ва гуманитар муассасаларга зудлик билан ёқилғи етказиб беришга чақирди.
“Келишувга кўра, ХАМАС жангарилари 50 нафар исроиллик маҳбусни – фақат аёллар ва болаларни, Исроил эса 150 нафар фаластинликни – аёллар ва вояга етмаганларни – қамоқдан озод қилади”, – дея хабар беради чоршанба куни Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг идораси.
Исроил ҳам Ғазога гуманитар ёрдам кўрсатишга рухсат беради.