Гавайидаги Килауэа вулқони декабрдан бери 31 марта отилди, бу сафар лава 30 метр баландликкача отилган.
Янги отилиш дунёдаги энг фаол вулқонлардан бири фаолияти сифатида қайд этилди. У кратер доирасида чеклангани учун аҳоли уйларига хавф солмади.
Килауэа вулқони Гавайи ороллари ичидаги энг каттаси – Гавайи оролида, Гонолулудан жанубга 320 километр масофада жойлашган.
Сўнгги 200 йил ичида бу вулқоннинг бундай тез-тез отилиши тўртинчи марта қайд этилмоқда.
Бундан аввал шундай фаоллик 1983 йилда кузатилган – ўша вақтда вулқон уч йил ичида 44 марта отилган.
Олимлар таъкидлашича, ҳозирча вулқон фаолиятининг қандай ривожланишини башорат қилиш эрта.