“Бугунги кунда Шимолий Қозоғистон вилояти - ғалла ва аграр соҳа бўйича муҳим ҳудуд ҳисобланади. Келажакда иқтисодиётнинг аграр секторини, йўл қурилиши, саноатни, ижтимоий инфратузилмани ривожлантирамиз ва Давлатимиз раҳбари томонидан одамларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш бўйича белгиланган барча вазифаларни амалга оширамиз”, - деди вилоят ҳокими Марказий коммуникациялар хизматида ўтказилган брифингда.
Гауез Нурмуҳамбетов Шимолий Қозоғистон вилоятини ривожлантириш бўйича комплекс режа қабул қилинганини таъкидлади.
“У иқтисодиётнинг аграр сектор, саноат, кичик ва ўрта бизнес, ижтимоий инфратузилма каби турли тармоқларини ривожлантиришни ўз ичига олади. Биз ушбу дастурларнинг барчасига эътибор қаратамиз. Улар ҳар йили фаоллаштирилади ва биз шу йўналишда иш олиб борамиз”, - деди вилоят раҳбари.
Муаллиф: Марлан Жиембай