Гермиона Грейнжер ролида Арабелла Стэнтон, Рон Уизли ролида эса Аластер Стаут.
Сериал 2027 йилда намойиш этилиши режалаштирилган. Шу билан бирга, актёрлик таркибининг янги аъзолари ҳам эълон қилинди:
- Невилл Долгопупс — Рори Уилмот,
- Дадли Дурсли — Амос Китсон,
- жаноб Олливандер — Антон Лессер,
- Роланда Трюк — Луиза Брили.
Мазкур сериал бестселлер китоблар асосида яратилган аниқ ва мукаммал экранлаштириш сифатида тавсифланмоқда.
Сеҳрли олам муаллифи Жоан Роулинг лойиҳанинг ижрочи продюсери сифатида қатнашмоқда.
Франческа Гардинер — сериал сценарий муаллифи ва ижрочи продюсери.
Шунингдек, Марк Майлод бир неча эпизодда режиссёр ва продюсер сифатида фаолият олиб боради.