Ғарбий Қозоғистонда вазни 6 килограммдан ортиқ бўлган бола туғилди
19:35, 19 Июль 2023
ОRAL. Кazinform - Орал шаҳрида вазни 6 килограммдан ортиқ бола туғилди, деб хабар беради Каzinform мухбири.
Ғарбий Қозоғистон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, 16 июль куни Орал шаҳрида яшовчи 1987 йилда туғилган фуқаро шаҳар кўп тармоқли шифохонасида оғирлиги 6 кг 170 грамм бўлган ўғил фарзандни дунёга келтирган.
«Бу чақалоқ оиладаги учинчи фарзанд. Бўйи - 63 см. Ҳозирда шифокорларнинг қаттиқ назорати остида. Она ва бола соғлом. Эртага касалхонадан чиқарилади», — дейилади бошқарма хабарида.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ