Радиостанция томонидан берилган тадқиқотчилар ҳисоботига кўра, тоғнинг ҳозирги баландлиги 4807,81 метрни, 2017 йилда Монбланнинг баландлиги 4 808,72 метрни ташкил қилган. «Ғарбий Европанинг томи тўрт йил ичида бир метрга пасайди», - дейилади радиостанция хабарида.
France Bleu маълумотларига кўра, геодезия экспедицияси 16-18 сентябр кунлари бўлиб ўтган. Мутахассислар тоғ баландлигининг ўзгаришини тепадаги қор қопламининг камайиши билан изоҳлади.