«Пайшанба куни соат 17:00 ҳолатига кўра, 17 киши ҳалок бўлгани тасдиқланди, 59 нафар ярадорга тиббий ёрдам кўрсатилди», — деди Гана ахборот вазири Коджо Оппорг Нкрума.
Аввалроқ Гананинг «График» янгиликлар портали юк машинаси Чирано қишлоғи яқинидаги конга олиб кетилаётгани ҳақида хабар берган эди. У Апиате шаҳри яқинидаги йўлда мотоцикл билан тўқнашиб кетган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, портлаш воқеа содир бўлганидан кейин юк машинасининг ёниши натижасида содир бўлган. Портлаш яқин атрофдаги бир қанча биноларни вайрон қилган.