Гамбург портида катта ёнғин содир бўлди, газ баллонлари портлади

Фото: Фото: https://t.me/BILD_Russian/25000

ASTANA. Kazinform – Германиянинг Гамбург шаҳридаги Феддель туманидаги порт яқинидаги омборхонада кучли ёнғин содир бўлди. У ерда машиналар сақланган, деб хабар беради BILD.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, порт ҳудудида газ баллонлари портлаб, осмонга қуюқ тутун чиққан. Шаҳарни қоплаган тутун бир неча километр узоқдан ҳам кўринарди.

Воқеа жойига бир неча ўт ўчириш бригадалари ва тез ёрдам машиналари жалб қилинган. Қаттиқ тутун қўшни корхоналарга тарқалди.

Полиция А1 автомагистралини ҳар икки йўналишда ҳам вақтинча ёпиб қўйди, чунки портлаш натижасида металл парчалари йўлга сочилиб, баъзи транспорт воситаларига тегиб кетган.

Ёнғин сабаблари аниқланмоқда.