«Бугунги кунга қадар Фуқаро муҳофазаси бошқармаси 1419 ўлимни қайд этди: жанубда - 1133, Гранд Ансда -162, Ниппда -122 ва шимоли –ғарбда- 2 та. Шунингдек, бизда 6,9 мингдан ортиқ жароҳатланганлар ҳақида маълумот бор «,- деди департамент вакили.
Расмийларга кўра, минтақадаги 37 мингдан ортиқ бино тўлиқ ёки қисман вайрон бўлган; айни пайтда қутқарувчилар вайроналар остидан одамларни қидиришда давом этмоқда.
Шанба куни эрталаб Гаитида 7,2 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзила маркази тахминан 125 минг аҳолига эга Ле Квет коммунасидан 40 км узоқликда жойлашган, зилзила маркази 10 км чуқурликда. Жануб, Гранд Анс ва Нипп энг кўп зарар кўрган. Ҳукумат бир ойга фавқулодда ҳолат жорий этди.