Қутқарувчилар ва маҳаллий аҳоли вайроналар орасида тирик қолганлар ва қурбонларни қидиришни давом эттирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 14 август куни Гаитининг ғарбий қисмида 7,2 балли зилзила содир бўлган эди. Америкалик сейсмологларга кўра, зилзила 10 км чуқурликда бўлган. Зилзила маркази пойтахт Порт-о-Пренсдан 125 км узоқликда жойлашган. Зилзила кучи ва қурбонларнинг аниқ сони ҳозирча номаълум.
Гаитидаги зилзила 2010 йилги 250-300 минг одам ҳалок бўлган вайронкор зилзиладан атиги 75 км узоқликда содир бўлган.