Миллий терма жамоа “А” гуруҳида иштирок этмоқда. Рақиблар - Руминия, Озарбайжон ва Голландия.
Озарбайжонга қарши ўйинда қозоғистонлик футзалчилар дастлабки дақиқалардаёқ ихчам ҳаракат қилишди.
Биржан Оразов 23, Дуглас Жуниор 27, Даурен Турсағулов 36, Лео 39-дақиқада мерганлик кўрсатди. Озарбайжонлик спортчилар Ҳади Аҳмади 12, Манека 40-дақиқада иккита гол билан жавоб қайтаришди.
Шу тариқа Қозоғистон 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Терма жамоа аввалроқ Руминияни 4:3, Голландияни 2:0 ҳисобида мағлуб этганди.
Эслатиб ўтамиз, иккинчи саралаш босқичида қозоғистонлик футзалчилар Черногория (7:0, 5:1) ва Словенияни (2:0, 3:3) мағлуб этиб, ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллади. Тўққиз очко билан пешқадамлик қилмоқда.
Муаллиф: Адилжан Умбет