Футзалдан ЖЧ: Қозоғистон терма жамоаси иккинчи марта саралаш босқичида ғалаба қозонди

Қозоғистон терма жамоаси футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичининг иккинчи ўйинини Руминияга қарши ўтказди, деб хабар беради Kazinform мухбири .

Фото: Sports.kz

Миллий терма жамоа “А” гуруҳида иштирок этади. Рақиблар Руминия, Озарбайжон ва Голландия терма жамоалари.

Бугунги ўйинда қозоғистонлик футзалчилар дастлабки дақиқалардаёқ ихчам ҳаракат қилишди. Натижада 2-дақиқада Жуниор Дуглас ҳисобни очди. Рақиблар битта гол билан жавоб қайтаришди.

Шундан сўнг Альберт Ақбалиқов 11, Эдсон Гомеш 16-дақиқада Қозоғистон терма жамоаси ҳисобини оширди. 20-дақиқада эса Биржан Оразов мерганлик қилди.

Кейинчалик рақиб жамоа дарвозабонни бешинчи ўйинчига алмаштирди ва иккита гол уришга муваффақ бўлди.

Шу тариқа Қозоғистон миллий терма жамоаси 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

 

Муаллиф: Адилжан Умбет