ЖЧ элита даври гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашувда Қозоғистон термаси Чехия устидан ғалаба қозонди.
Учрашувда Қозоғистон сафида Дуглас Жуниор хет-трик, Тайнан дубль муаллифи бўлишди. Ўйиннинг 36 дақиқасида ва ўйин якунланишига 28 сония қолганда чехлар тўп киритишга муваффақ бўлишди. Шундай қилиб, учрашув Қозоғистон фойдасига 5:2 ҳисоби билан якунланди.
Қозоғистон ўз тарихида учинчи маротаба жаҳон чемпионатлари финал босқичида иштирок этадиган бўлди.
ЖЧ чемпионати финал босқичи 2020 йил 12 сентябрь – 4 октябрь оралиғида Литвада бўлиб ўтади. Унда жами 24 та терма жамоа куч синашади.
Муаллиф: Адилжан Умбет