Бу Қозоғистон терма жамоанинг 2022 йилги Европа чемпионатига тайёргарлиги бўлади.
Ҳар икки ўйин 14-15 декабр кунлари Нур-Султан шаҳридаги Жақсилик Ушкемпиров номидаги жанг санъатлари саройида бўлиб ўтади. Ўйинлар пойтахт вақти билан соат 19:00да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, қитъа миқёсидаги турнир 2022 йилнинг 19 январидан 6 февралига қадар Голландияда бўлиб ўтади. Қозоғистонлик футзалчиларнинг В гуруҳидаги рақиблари - Словения, Италия ва Финляндия терма жамоаларидир.
2021йилда Қозоғистон терма жамоаси тўртинчи ўринни эгаллади, Ўзбекистон эса 1/8 финалга чиқди.
Муалдиф: Адилжан Умбет