Футзал бўйича ЖЧ: Қозоғистон терма жамоаси элит саралаш босқичини ғалаба билан бошлади

Қозоғистон терма жамоаси футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионатининг элит саралаш босқичидаги илк ўйинини ўтказди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Фото: Sports.kz

Миллий терма жамоа «А» гуруҳида иштирок этади. Рақиблар Руминия, Озарбайжон ва Голландия терма жамоалари.

Қозоғистон футболчилари илк ўйинида Голландияга қарши майдонга тушди.

Биринчи босқичда кўплаб ҳужумлар уюштирди. Натижада 2-дақиқада Эдсон Гомеш Қозоғистон терма жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлимда терма жамоадан Даурен Турсағулов 27-дақиқада ҳисобни оширди.

Шу тариқа Қозоғистон терма жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шунингдек, 15 сентябрда Руминия ўз майдонида Озарбайжонни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Эслатиб ўтамиз, иккинчи саралаш босқичида қозоғистонлик футзалчилар Черногория (7:0, 5:1) ва Словенияни (2:0, 3:3) мағлуб этиб, ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллади.

Энди 20 сентябрда терма жамоа ўз майдонида Руминияни қабул қилса, 6 октябрда Озарбайжонга қарши баҳс олиб боради.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ