Операция Қатарда амалга оширилган.
19 февраль куни Неймар Франция чемпионатида «Лилл»га қарши ўйинда пайлари чўзилиб кетгани сабабли ўйиндан чиқиб қолган эди. Бунгача 31 ёшли Неймар 3-4 ой давомида тикланиши кераклиги ва жорий мавсум охиригача майдонга туша олмаслиги ёзилганди.
Жорий мавсумда Неймар турли турнирларда 29 учрашувда майдонга тушди. Шу давр ичида у 18 та гол урди ва гол билан якунланган 17 та муваффақиятли узатмани амалга оширди. Неймар ўтган йилнинг охирида Бразилия терма жамоаси таркибида Қатарда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида иштирок этганди.