«Қайрат» футбол клуби матбуот хизмати хабарига кўра, Исроил терма жамоаси ҳимоячиси Офри Арад жорий йилнинг охиригача «Қайрат» футбол клубида тўп суради.
«Офри Арад - 24 ёшда, марказий ҳимоячи, икки карра Исроил чемпиони, мамлакат кубоги ва Суперкубоги соҳиби. 2021-2022 йилги мавсумда Арад Голландиянинг «Фейенфорд», Германиянинг «Унион», Чехиянинг «Славия» клубларига қарши майдонга тушди ва жамоасини УЕФА конференция лигаси гуруҳ босқичига олиб чиқишга ёрдам берди», - дейилади «Қайрат» ФК хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Офри Арад Исроил терма жамоасида дебют қилган ва шу кунгача терма жамоа сафида 8 та ўйин ўтказган.
Муаллиф: Думан Арғингелди
Фото: fckairat.com