Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатнинг барча ҳудудларидан беш миллионга яқин одам шаҳар кўчаларига чиққан.
Терма жамоа футболчилари автобусда ҳаракат қилишди. Дастлаб терма жамоа Аргентина пойтахтининг асосий рамзи - Обелиск ёнидан ўтиши режалаштирилган эди. Аммо полиция одамлар оқимини ушлаб тура олмади ва тўрт соат ичида ўйинчилар билан кортеж бор-йўғи бир неча километр юра олди. Шундан сўнг футболчилар вертолётларда олиб чиқилди.
Видеони Sport24.ru. Telegram-канали эълон қилди.