Бу ҳақда UEFA сайти да хабар берилди.
Бундай қарор Европадаги вазият ёмонлашгани сабабли қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси 24 март куни ЖЧ-2022 плей-офф босқичида Польша билан учрашиши керак эди.
Рақиби устидан ғалаба қозонган тақдирда, 29 март куни плей-офф финалида Чехия ва Швеция жуфтлиги ғолиби билан куч синашарди.
Шунингдек, Европа лигасининг 1/8 финалида Россиянинг «Спартак» (Москва) жамоаси 10 ва 17 март кунлари Германиянинг «РБ Лейпциг» клуби билан куч синашиши режалаштирилган эди.
Муаллиф: Адилжан Умбет