2011 йил 11 март куни «Фукусима-Дайити» атом электр станциясида содир бўлган, 1986 йилдаги Чернобил инқирозидан кейин дунёдаги энг даҳшатли ядровий ҳалокат Футабанинг барча аҳолисини эвакуация қилишга мажбур қилди.
Эндиликда қабул қилинган дастурга кўра, шаҳар ҳаёти жонланди.
Аҳолини ўз уйларига қайтаришга тайёргарлик кўриш мақсадида қарийб 780 гектар майдонда зарарсизлантириш ва инфратузилмани қуриш ишлари олиб борилмоқда. Бу Футаба умумий майдонининг 15% ни ташкил қилади.