Франциянинг 26 департаментида ғайритабиий иссиқлик туфайли тўқ сариқ рангли огоҳлантириш эълон қилинди.
Франциянинг Meteo-France метеорология агентлиги маълумотларига кўра, баъзи ҳудудларда ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 40 даражага етиши мумкин.
Ҳисоботда айтилишича, ўрмон ёнғинлари хавфи мамлакатнинг бир қанча ҳудудларида, жумладан, Воклюз, Юқори Гаронна ва Дё-Севр департаментларида юқорилигича қолмоқда.
Франциянинг миллий темирйўл ташувчиси SNCF ғайриоддий иссиқ ҳаво сабабли Париж – Орлеан – Лимож – Тулуза, Париж – Клермон-Ферран ҳамда Трансверсаль-Сюд йўналиши бўйича Бордо – Марсель маршрутларидаги 71 та рейсни тўхтатди.