Report минтақавий префектура маълумотларига таяниб хабар беришича, табиий офат оқибатида 26 киши жабрланган. Уларнинг аҳволи ўртача оғир деб баҳоланмоқда.
Шунингдек, 100 га яқин уй жиддий зарар кўрган.
Ҳодиса жойига 115 нафар ёнғин ўчирувчи ва қутқарувчи юборилган. Йўлларга дарахтлар қулаб тушгани сабабли ҳудудда транспорт ҳаракати қийинлашган.
Қайд этилишича, смерч минтақа устидан ўтган кучли момақалдироқ фронти фонида юзага келган.
Франция миллий метеорология хизмати Météo-France мамлакат жанубидаги 20 та департаментда, жумладан Од департаментида, момақалдироқлар сабабли хавфнинг «тўқ сариқ» даражасини эълон қилди. Мутахассислар хавфли об-ҳаво ҳодисалари юзага келиш эҳтимолидан огоҳлантирди.
Од департаментида бир соат ичида 30 ммдан ортиқ ёғингарчилик қайд этилди. Шамол тезлиги сониясига 32,5 метрга етди.