Франция Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, бемор қатъий хавфсизлик чораларига риоя қилинган ҳолда шифохонага етказилган ва изоляция бўлимига жойлаштирилган. Клиниканинг аниқ жойлашуви ошкор қилинмаган. Ҳозирда ҳукумат вакиллари бемор билан алоқада бўлган шахсларни аниқламоқда. Улар уч ҳафталик карантиндан ўтказилади.
Ҳозирги вақтда вируснинг «Бундибуджио» штамми тарқалмоқда. Ҳозирча унга қарши вакцина ёки махсус даволаш усули йўқ.
Расмий маълумотларга кўра, Конгода вирус юқтиришнинг тахминан 1100 та ҳолати тасдиқланган. Вирус юқтириш ва ўлим ҳолатларининг аксар қисми қуролли можаролар давом этаётган Итури провинциясида қайд этилган. Айни пайтда касаллик оқибатида қарийб 280 киши вафот этган.
Вирус қўшни Угандага ҳам тарқалган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, у ерда Эбола вируси 20 нафар одамда аниқланган бўлиб, икки киши вафот этган.