Испанияда охирги кунларда рекорд даражадаги юқори ҳарорат қайд этилди. Валенсия ва Мурсия вилоятларида термометр 28 даражани кўрсатади. Мадридда — 19 даража.
Иссиқ ҳавони Пиреней ярим оролига кучли антициклон олиб келди.
Пиренейнинг нариги томонида, Францияда қуёшли об-ҳаво бошланди.
Перпиньян шаҳрида ҳаво ҳарорати 22 даражагача қизиган. Бугун Марсельда 20 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.
Франциядаги метеорологик кузатувларнинг бутун тарихида январь ойининг энг иссиқ куни 24 январь бўлган - ўртача ҳарорат 12 даражадан юқори эди. 1937 йилнинг шу куни ҳаво ҳарорати тахминан 11 даража эди.