PARIS. Kazinform - Франциянинг Ички хавфсизлик Бош бошқармаси (DGSI) республика Ички ишлар вазирлигига Олимпиада ўйинларининг очилиш маросимини дарё бўйида ўтказишдан бош тортиш ва иштирокчилар хавфсизлигига юқори таҳдид туфайли "В режаси"га ўтишни тавсия қилди, дея хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.
Москва яқинидаги «Крокус сити холл»да содир этилган теракт фонида Францияда террорчилик хавфи максимал даражага кўтарилди. Франция разведкаси Марказий Осиёдан келганларни текширишни кучайтирди.
Аввалроқ Франция қуруқликдаги қўшинлари бош штаби бошлиғи Пьер Шилль Франция Париждаги Олимпиада ўйинларини қўриқлаш учун фойдаланиладиган ҳарбий контингентни 20 минг кишига етказишини маълум қилганди. Унинг аниқлик киритишича, ҳарбийлар бутун мамлакат бўйлаб Олимпия машъаласи эстафетаси иштирокчиларига ҳамроҳлик қилади.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.