Йирик тадбирда 30 дан ортиқ қозоғистонлик нашриётчилар ва адабий соҳа вакиллари иштирок этди.
Ярмаркада Роза Муқанованинг «Мәңгілік бала бейне», Оразали Сабденнинг «Әлем, Абай, жасанды интеллект жолы» кітаптары, шунингдек, «Димаш Қудайберген: Шексіз музыка», «BÖRTE. Ұлы Дала патшайымы», «Ахмет Кенесарин. Сұлтан Сыдықтың шежіресі» ва «Уәли хан дәуірі және Абылай ханның ұрпақтары» китобларининг тақдимотлари бўлиб ўтди.
Дастур давомида мутахассислар бадиий таржима масалаларини муҳокама қилдилар. Contemporary Voices of Kazakhstan адабий учрашувида ўқувчилар замонавий қозоқ адабиётининг янги вакиллари билан танишдилар. Шу билан бирга, Қозоғистоннинг Майндаги Франкфурт шаҳридаги бош консули вазифасини бажарувчи Мурат Таукебаев миллий стендга ташриф буюрди ва маҳаллий делегация вакиллари билан учрашди.
Ярмарка доирасида қозоғистонлик нашриётчилар хорижий ҳамкасблари билан маҳаллий адабиётни халқаро миқёсда тарғиб қилиш, профессионал тажриба алмашиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокаралар олиб бордилар.
Эслатиб ўтамиз, Димаш Қудайбергеннинг энг севимли китоби ҳақида ёзган эдик.