Ҳозирда Франция касалхоналарида COVID-19 билан касалланган 20 925 нафар бемор бор. Реанимация бўлимида 1826 киши даволанмоқда, бир кун аввал бу рақам 1855 тани ташкил этган эди. Бироқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус юқтириш даражаси пасаяди, деб ҳисобламоқда.
Хитойда коронавирус штаммининг янги тарқалиши ҳақидаги хабар бир неча кундан бери дунёни ташвишга солмоқда. Олимлар ва шифокорлар Хитойда коронавируснинг тарқалиши янги «омиcрон» ВА.2 штамми билан боғлиқ айтишмоқда. Бироқ, Роспотребнадзор раҳбари Анна Попованинг айтишича, Россияда COVID-19 вируси штамми феврал ойи бошида аниқланган. Москва, Бошқирдистон ва Мари Элда кенг тарқалган.